Энг арзон ва энг қиммат озиқ-овқат бозорлари маълум бўлди

© Sputnik / /СтрингерТорговые ряды на Алайском рынке в Ташкенте
Торговые ряды на Алайском рынке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир кило гуручдан ош пишириш Тошкентда 85 000 сўм, Нукусда 45 000 сўмга тўғри келмоқда - Статистика қўмитаси.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси 10 декабр куни ўтказган мониторинги давомида Ўзбекистоннинг энг арзон ва энг қиммат озиқ-овқат бозорлари маълум бўлди.

Энг арзон мол гўшти – Нукус шаҳар бозорида қайд этилган - 35 000 сўм, энг қиммат нарх эса – Тошкент шаҳрининг Миробод бозорида қайд этилган – 57000 сўм.

Форум-выставка Госзаказ - За честные закупки - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 15 декарбдан ишончли ва арзон озиқ-овқат ярмаркалари очилади

Қўй гўштининг энг арзон нархлари Нукус деҳқон бозорида, Тошкент шаҳрининг Фарҳод бозори ва Миробод бозорларида қайд этилган - 38 000 сўм. Энг қиммат нархлар эса - Олой деҳқон бозорида кузатилган - 64 000 сўм.

Энг арзон картошка нархи 1 600 сўм -  Миробод деҳқон бозори ва энг қиммат картошка 4000 сўм – Олой бозорида  қайд этилган.  Пиёзнинг энг арзони Андижон Марказий бозрида ва Янгийўлда қайд этилган – 1000 сўмдан, максимал нархлар эса Тошкент ва Ургенч бозорларида қайд этилган – 3500 сўм. Сабзи ҳамма вилоятларда 1000 сўмдан, фақат Олой бозорида – 4000 сўм.

Тухум нархлари Самарқанд бозорлари ва Қўйлиқда – 6000 сўмдан, Бухоро, Қарши ва Олой бозорида – 10 000 сўм.

Гуруч Нукус ва Бухоро бозорларида – 4 минг сўмдан, Тошкентнинг Олой ва Миробод бозорларида – 18 минг сўмдан. Ўсимлик мойи Тошкент бозорларида 8400 сўмдан, Бухорода эса – 13500 сўм.  

Хулоса қилиб айтганда, 1 кило гуруч, 1 кило гўшт, 1,5 кило сабзидан ош пишириш Нукусда 45 минг сўм бўлса, Тошкентда Олой бозори атрофида 85 минг сўмга тўғри келади. 

Янгиликлар лентаси
0