Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида муддатидан олдин овоз бериш бошланди

© Посольство УзбекистанаДосрочное голосование на выборах в Олий Мажлис в посльстве Узбекистана в Москве
Досрочное голосование на выборах в Олий Мажлис в посльстве Узбекистана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муддатидан олдин овоз бериш Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида 12 декабрдан 19 декабрга қадар давом этади.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Москвада Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлаш учун муддатидан олдин овоз бериш бошланди, деб хабар  қилмоқда Ўзбекистон элчихонаси матбуот хизмати.

Унда Москва шаҳар ва Москва вилоятида ва Россиянинг Марказий федерал округида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Сайловчилар ўз фуқаролик бурчларини қуйидаги манзилларда амалга оширишлари мумкин:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида 31 сайлов участкаси:
    Манзил: Москва ш., Погорелский переулок, 12 уй;
  2. Москвадаги Ўзбекистон меҳнат ва меҳнат мунособатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонасида 54-сонли сайлов участкаси:
    Манзил: Москва ш., 1-Казачий переулок, 1 уй, 2 қурилиш.

Муддатидан олдин овоз бериш  2019 йилнинг 12 декабрдан 19 декабрга қадар давом этади. Ушбу кунларда сайлов участкалари Москва вақти билан соат 11:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Овоз беришда иштирок этиш учун сайловчи шахсини аниқловчи хужжат  бўлиши лозим:   фуқаролик паспорти, чет элга чиқиш ёки дипломатик паспорт, ҳарбий гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома.

Қўшимча мааълумот учун қуйидаги рақамларга боғланинг: +7 977 296 07 26; +7 977 755 89 46. 

Янгиликлар лентаси
0