МСК матбуот хизматига раҳбар тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МСК матбуот хизмати раҳбари лавозимига Дилшодбек Назиров тайинланди. Назиров 1975 йилда туғилган, Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – шарқшунос-филолог, араб тили ва адабиёти ўқитувчиси.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. МСК матбуот хизмати раҳбари лавозимига Дилшодбек Назиров тайинланди.

Известный узбекский репер Шохрух - Sputnik Ўзбекистон
Реп-қўшиқчи Шоҳруҳ ўз номзодини депутатликка қўйди

Дилшодбек Назиров 1975 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – шарқшунос-филолог, араб тили ва адабиёти ўқитувчиси.

2018 йил 6 январдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси “O‘zbekiston 24” телеканали Хроникал-ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар студиясининг бош муҳаррир лавозимида ишлаб келмоқда.

Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайлови 22 декабрда бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 20 сентябрда бошланган. Ўзбекистонда расман бешта партия – Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси рўйхатдан ўтган.

Янгиликлар лентаси
0