11:36 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
401 0 0

“Каттақўрғон” округ дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг реактив артиллерия батареяси билан жанговар отиш бўйича тактик ўқувлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Мудофаа вазирлигига қарашли “Каттақўрғон” округ дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг реактив артиллерия батареяси билан жанговар отиш бўйича тактик ўқувлари бўлиб ўтди.

"Дивизион командирлари ўқув раҳбарлигида машғулот ўташ учун йўл олган ҳарбий техникаларнинг колонна бўлиб ҳаракатланиш чоғида заҳарланган ва миналаштирилган ҳудудлардан ўтиш машқларида ҳарбий хизматчилар яна бир карра тобланишди.

Тактические учения и стрельбы на полигоне Каттакурган в Узбекистане
© Министерство обороны Узбекистана.
Тактические учения и стрельбы на полигоне Каттакурган в Узбекистане

122 ммли артиллерия гаубицаси, 152 ммли артиллерия пушкаси ҳамда 122 ммли реактив артиллерия қуролларидан жанговар ўт очиш чоғида қўққисдан душман ҳужуми содир этилганда унинг олдини олиш амалиётлари ҳам ҳарбийларнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим омил бўлди", - дейилган хабарда.

Тактические учения и стрельбы на полигоне Каттакурган в Узбекистане
© Министерство обороны Узбекистана.
Тактические учения и стрельбы на полигоне Каттакурган в Узбекистане

Машғулотлар жараёнида артиллерия қуролларидан белгиланган нишонлар аниқлик билан йўқ қилинди.

Асосий мавзулар