16:07 19 Январ 2020
Эфир
  • RUB156.59
  • EUR10620.45
  • USD9550.76
Жамият
Ҳавола олиш
562 0 0

Муштумзўрлардан бири қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, халқдан кечирим сўраган, деб хабар қилмоқда Ички ишлар вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 13 декабр куни қидирувга берилган "муштумзўрлар"нинг шахсига аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати 13 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсмир йигитнинг ҳақорат қилиниб, калтаклангани акс этган видеога муносабат билдирган ва муштумзўрлар қидирилаётганини маълум қилганди.

Олиб борилган текширувлар давомида уларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Маълум бўлишича, видеода тасвирланган ҳолатлар 2018 йил март ойининг бошларида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган 72-сонли автокорхонанинг орқа томонида бўлиб ўтган. Унда 2001 йилда туғилган С.П. уч нафар тенгдоши билан танишлари Ш.Ф. ва Ш.Т.ни илгари юзага келган келишмовчилик сабаб уриб тепганликлари, кейинчалик мазкур ҳолат маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда икки томоннинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинганлиги, келишмовчиликка барҳам берилиб, ҳолат иштирокчиларининг бир-бирларига нисбатан даъвоси йўқлиги аниқланди.

Фуқаро С.П. билан суҳбатлашилганда, мазкур видео қайси йўл билан тарқалиб кетганини билмаслигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, ушбу ҳолат аҳоли орасида шов-шувга ва уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганлиги учун кечирим сўраган.

ИИВ мазкур ҳолатга ойдинлик киритишда кўмаклашган фуқароларга раҳбарият номидан миннатдорчилик билдириб қолган.

Асосий мавзулар