11:50 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
285 0 0

Қонун лойиҳасида мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг масъулияти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган бир қатор нормалар кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. “Мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қонун Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасида мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг масъулияти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган бир қатор нормалар кўзда тутилган.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги 613-модда билан тўлдириш режалаштирилган. Унга кўра ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш
 – мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар олиб қўйилаётган ер участкасидаги бино, бошқа иморат, иншоот ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташланиши оқибатида кўп бўлмаган миқдорда зарар етишига олиб келса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилмоқда.

Шунингдек, ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш ҳаракатлари маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, Жиноят кодексига киритилиши таклиф этилаётган янги 1731-моддада бунинг учун жиноий жавобгарлик келиб чиқиши белгилаб қўйилмоқда.

Модда санкциясида базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жазолар кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари лойиҳада ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш олиб қўйилаётган ер участкасидаги бино, бошқа иморат, иншоот ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлган ҳолларда оғирроқ жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Асосий мавзулар