Ажримлар сони бўйича қўрқинчли рақамлар маълум қилинди. Бунинг сабаби нима?

CC0 / marcojean20 / pixabay / Обручальные кольца на столе
Обручальные кольца на столе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФҲДЁ органларининг никоҳи бекор қилинган ҳолатлар бўйича 2019 йил статистикасида ажралишлар сони 23000 га етган. Шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистонда ажралишлар сони бўйича жорий йилда 23000 та ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Скрин из социального ролика о семейных разводах - Sputnik Ўзбекистон
Таъсирли видеоролик: оиланинг бузилиши – фарзанд учун энг оғир зарба

Маълумотга кўра, ФҲДЁ органларининг никоҳи бекор қилинган ҳолатлар бўйича 2019 йил статистикасида ажралишлар сони 23000 га етган. Шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ қайд этилган.  

Хўш, бу даражада кўрсаткичнинг қайд этилишига қандай сабаблар асос бўлди?

Савол юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори ўринбосари Дилдора Каримова шундай дейди:

Биз ажримлар сабабларини тўрт йўналишга бўлиб ўргандик. Чунки асосан ажримларни шу йўналишлардаги сабаблар келтириб чиқараётганини аниқладик. Биринчидан психологик жиҳатдан сабаблар ўрганилганда, аввало оиладаги доимий низоларнинг сабаб бўлиши, оила аъзоларининг эр-хотин муносабатларига доимий аралашуви, эр ва хотин ўртасида ҳурматнинг йўқлиги туфайли ажрим юзага келади.

Иккинчи тур сабаби эса маънавий-ахлоқий тарбиянинг сустлиги, хиёнат, аёлга нисбатан зўравонлик, унга ҳаддан ортиқ юмушлар ва мажбуриятларнинг юкланишидир.

Учинчи сабаби, оиланинг моддий ҳолати бўлиб, етишмовчиликлар, оиладаги уй-жой шароитининг қониқарсизлиги, эркакнинг оиласини моддий таъминламаслиги, меҳнат миграцияси яъни эр ёки хотиннинг чет элга кетганлиги ва оиласи билан алоқани узгани туфайлидир. Оила бузилишининг охирги сабабларидан бири эса бу  соғлик ва ногиронликка боғлиқ бўлган муаммолар ва бефарзандликдир.

Айтиш жоизки, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ажрим сабаблари мавжудлиги сабабли, фоиз даражасида ҳам статистика кўрсаткичлари турлича. Бироқ, республика бўйича 50 фоиздан кўпроқ ажримларни оиладаги доимий низолар ташкил этиши тасдиқланди.  

Янгиликлар лентаси
0