02:32 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
317 0 0

Аҳолини сифатли нефт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда “UNG PETRO” MCHJ ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Аҳолини сифатли нефт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда “UNG PETRO” MCHJ ташкил этилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати маълумот қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 феврал, 143-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистонда “UNG” бренди остида нефт ва газ маҳсулотларини сотувчи ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси — “UNG Petro” МЧЖ ташкил этилди.

Ҳозирда ёқилғи қуйиш шохобчаларини қабул қилиш ва узатиш, нефт маҳсулотларини етказиб беришдаги узилишлар рўй беришининг олдини олиш ва улар фаолиятининг тўхтаб қолмаслиги борасидаги фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунгача автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали "Ўзбекнефтгаз"АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган АИ-80, АИ-91 русумдаги бензин ва дизел ёқилғиси сотилиб келинмоқда. Энди шу қаторида “UNG Petro” МЧЖ томонидан аҳолига АИ-92 маркали импорт бензинини сотиш механизми ҳам йўлга қўйилди.

Асосий мавзулар