00:45 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
3976 0 0

Пародист Тожикистон халқини алдамагани, халқни ўз юртдоши чув туширгани маълум бўлмоқда. Энг қизиғи, ушбу концерт ташкилотчиси шов-шувдан сўнг ғойиб бўлган ва уни топишнинг имкони бўлмаяпти

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Ўзини Ўзбекистон халқ артисти дея таништирган фирибгар аёл ҳақидаги миш-мишларнинг фейк эканлиги маълум бўлмоқда. Ўзбекистондан Тожикистонга борган пародист Рустамхўжа Усмонов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида воқеа аслида қандай бўлганини сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал ўзини Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова деб таништирган фирибгар аёл Тожикистоннинг Истаравшан шаҳри аҳолисини 110 минг сомоний (тахминан 11,5 минг доллар)га чув туширгани ҳақида хабар берилганди. Сал ўтиб, воқеа янгича тус ола бошлади. Ўзбекистондан қўшни республикага борган пародист Рустамхўжа Усмонов қандай қилиб Жамшид исмли шахснинг найрангига учганлиги тўғрисида гапириб берди.

"Пародия йўналишида ижод қилаётганимга 10 йилдан ошди. Аммо шу пайтгача бирон марта тўй ёки маросимларга ўзимни Юлдуз Усмонова сифатида таништириб, кириб бормаганман. Беш-олти ой аввал Ўзбекистонда бир тўйга хизматга борган эдик. Ўшанда мени санъаткор Юлдуз Усмонова, деб ўйлашган экан. Хуллас, ўшанда мени кўрган Жамшид исмли шахс алоқага чиқиб, янги йилга ўртоқлари учун "корпоратив" ташкиллаштираётганини айтиб, Тожикистонга таклиф қилди. Сўнг келишиб олиш учун Ўзбекистонга келди. Банкетдаги хизмат ҳақим 1000 $ бўлишига келишдик", - дея бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди пародист.

Маълум бўлишича, у жамоаси билан белгиланган кун хизматга борган ва хизматни якунлаб Ўзбекистонга ҳам қайтган. Тушга яқин интернетга кириб, ўзи ҳақидаги тарқалган шум хабарларга кўзи тушган.

"Шундан билдим-ки, бизни “корпоратив”га таклиф қилган шахс аслида концерт уюштирганини. Биз бундан бехабар бўлганмиз. Ўша шахс одамларга 300 та билет сотиб, 11 300 доллар фойда қилган экан. Бу ҳақда ўша Тожикистон нашрларида ўқидик", - дея давом этди Рустамхўжа Усмонов.

Ўзини Омон деб таништирган, пародист маъмурининг айтишича, Жамшидга қўнғироқ қилиб, тарқалган миш-мишлар юзасидан изоҳ сўралганда, у "Сизлар хизматингизни қилиб кетдингиз, энди ишингиз бўлмасин, ўзим ҳал қилиб оламан", дея бақириб гўшакни қўйиб қўйган ва бошқа кўтармаган. У шунингдек, Жамшид исмли шахсдан  жабр кўрган инсонларнинг бари пулларини ундириб олган-олмаганликларини билмаслиги,  шу пайтгача, Ўзбекистондаги ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан чақирув бўлмаганлигини қўшимча қилди.

"Биз ўзимиз алдов қурбони бўлдик. Бу вазият қандай юз берганини, ҳақлигимизни исботлаб берамиз. Чунки биз ҳеч кимга Юлдуз Усмонова бўлиб билет сотмаганмиз", деди суҳбат якунида пародист маъмури.

Асосий мавзулар