Уч сабабга кўра, чет эл фуқароси Ўзбекистондан чиқиб кета олмайди

© Sputnik / Максим БлиновЛист бумаги в руке
Лист бумаги в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўн саккиз ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган ҳолларда уларнинг мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ўн саккиз ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган ҳолларда уларнинг мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишига  йўл қўйилмайди. Бу ҳақда ҳукумат қарорлари жойлаштириб бориладиган порталда айтилмоқда. 

Лазерное шоу на площади Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2020 йил учун маданий тадбирларнинг ягона тақвими чоп қилинди

Қайд этилишича, ушбу чет эл фуқаросининг Ўзбекистон ҳудудида содир этган жинояти учун суд томонидан жазо ижро этиб бўлинган ҳолда ёки жазони ўтаб бўлгач, шунингдек, жиноий жавобгарлик белгиланган ёки жазодан озод қилинган ҳолларда унинг мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.

Шу қаторида ушбу шахснинг ота-онасидан бири ёки уни васийлик ёхуд ҳомийликка олган шахс Ўзбекистонда қонуний тартибда яшаш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Бундан ташқари, янги киритилган қўшимчаларга кўра, “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган чин етимлар ОТМларга қабулнинг умумий сонидан қўшимча 1 фоизгача давлат гранти бўйича қабул квотасига эга бўлишади. 

Шунингдек, ота-она қаровисиз қолган болаларнинг давлат органига бевосита қилган мурожаатини тўлиқ ўрганиб чиқиш кафолатланади. 

Бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабаби билан мурожаатнинг кўриб чиқилмаслигига йўл қўйилмайди.

Янгиликлар лентаси
0