Шомуродов уйланди

© ФК "Ростов"Элдор Шомуродов женился
Элдор Шомуродов женился - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2019 йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинган Элдор Шомуродов 28 декабр куни уйланди.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. “Ростов”нинг ўзбекистонлик машҳур форварди Элдор Шомуродов уйланди, деб хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати.

Янги йил арафасида ўзбекистонлик ҳужумчи ўзининг яхши кўрган қизига уйланди. Келин 24 ёшда, унинг исми Амина. У Элдор билан бир неча ой олдин танишган. Тўй маросими 28 декабр куни бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов “Ростов” жамоасида 2017 йилдан буён ўйнайди. У Россия Премьер лигасининг 19та ўйинида иштирок этиб 10та гол урган ва 5та натижали узатма берган. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Шомуродов 2019 йилда 13та гол уриб, йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

© ТвиттерЭлдор Шомуродов женился
Шомуродов уйланди - Sputnik Ўзбекистон
Элдор Шомуродов женился
Янгиликлар лентаси
0