ЙҲХББ бодикамералар бўйича эслатма билан чиқди

© ИИББИнспекторы ДПС начали испытания бодикамер и жилетов
Инспекторы ДПС начали испытания бодикамер и жилетов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг 1 январь кунидан ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар.

ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. ЙПХ ходимлари мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўташни бошладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

2020 йилнинг 1 январь кунидан ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар.

Хизмат давомидаги мулоқот мобиль камерага ёзиб олиниб, келгусида ҳайдовчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганда асл ҳолатни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилади. 

Сотрудник ДПС - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳридаги ЙПХ ходимларига берилган бодикамералар сони очиқланди

Қолаверса, мобил камерали тизим ходимларнинг хизматни хушмуомалалик асосида ўташига, зиддиятли ёки коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза ва шикоятлар билдирилганида, ушбу видеоёзувлар ҳолатга ойдинлик киритишга ёрдам беради.

Шунингдек, ушбу янги қурилма юзасидан аҳолидан келган саволларга ойдинлик киритилган.

Унга кўра ЙПХ ходими ҳайдовчига, унинг содир этган қоидабузарлиги видеотасвирини кўрсатиб беришга мажбур эмас, барча хизматга жалб этилаётган ходим мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўтайди. ЙПХ ходимининг мобиль камерасиз хизмат ўташига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ҳайдовчилар хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгадир.

Янгиликлар лентаси
0