Ўзбекистонда 2019 йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар айтилди

© Unsplash / Ignacio CampoНоворожденный ребенок
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда 2019 йилда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмларни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.

Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 январ куни қанча чақалоқ туғилди?

Ўтган йили 11305 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали исми, 12461 нафар қиз фарзандга Солиҳа исми берилган.

2018 йилда Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга асосан Мустафо ва Солиҳа исмлари берилган. 2017 йилда эса чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина ва Азизбек бўлган.

Янгиликлар лентаси
0