Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши судга юборилди

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишГульнара Каримова
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура Гулнора Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатларини якунлади.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Бош прокуратура томонидан жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган Г.Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Гулнора Каримованинг адвокати нима сабабдан Ўзбекистонга киритилмади – прокуратура баёноти

Таъкидланишича, ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун айблов хулоса билан судга юборилди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ҳақида баёнот берганди.

Унда Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги АҚШ, Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва Латвия каби хорижий давлатлар билан Г.Каримованинг жиноий йўллар орқали топган ва ушбу давлатларнинг айримларида жиноят ишлари доирасида 1,3 млрд. АҚШ доллардан ортиқ даромадларини қайтариш бўйича ҳамкорлик олиб борилаётгани айтилган.

 

Янгиликлар лентаси
0