Чегарадаги қароқчилар – ТИВ Қозоғистон чегарасидаги вазиятга изоҳ берди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишКонтрольно-пропускной пункт на границе Казахстана
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон чегарасини кесиб ўтаётган фуқаролардан ноқонуний пул ундираётган кишилар борасида Ўзбекистон элчихонаси Қозоғистоннинг тешгишли органларига мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишига кўра, муассасага Қозоғистоннинг “Тажен” чегара назорат пунктида номаълум шахслар томонидан Ўзбекистон фуқароларидан пул ундирилаётгани ҳақида бир неча бор хабарлар келиб тушган. 

Ушбу муносабат билан Ўзбекистоннинг Қозоғистоннинг тегишлари органларига мурожаат қилган.

“Ушбу вазиятнинг барча тафсилотларини аниқлаш ва муаммони ҳал қилиш мақсадида Қозоғистондаги элчихонаси ва Актау шаҳридаги Бош консулхонаси Қозоғистон томон билан биргаликда “қатор дипломатик чоралар” кўрмоқда”, - дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Тошкент вилоятига яқин бўлган “Б.Конисбаев” номли Ўзбекистон-Қозоғистон чегара назорат пункти реконструкция мақсадида 2020 йилнинг ярмига қадар ёпилган эди.

Янгиликлар лентаси
0