ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Хивада “Iphone SE” русумли телефонини йўқотиб қўйган Чехия фуқароси Ҳаррис Элискага ёрдам кўрсатилди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 12 январь куни саёҳат учун Хива шаҳрига келган чет эл фуқароси Хоразм вилояти Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилиб, “Iphone SE” русумли телефонини қайсидир манзилда унутиб қолдирилганини билдирган.
Таъкидланишича, суриштирув ишлари натижасида унутиб қолдирилган телефон топилган ва у Ҳаррис Элискага қайтариб берилган.
Чет эллик сайёҳ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда туристик полиция мамлакатга тижорат қилиш мақсадида келган чет эл фуқаросининг меҳмонхонада юзага келган муаммосини ҳал қилиб бергани хабар қилинган эди.