Ўзбекистонда павловния дарахти плантациялари учун ер ажратилади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПосадка деревьев в парке
Посадка деревьев в парке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тез ўсувчи ва саноатбоп Павловния дарахти плантацияларини барпо этиш учун ер майдонлари ажратилади.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. “Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп Павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Рубка деревьев в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дарахт кесилиши билан боғлиқ 203 та ноқонуний ҳолат аниқланди

“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг республика бўйича тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил қилиш бўйича таклифларига розилик берилсин”, - дейилган ҳужжатда.

Ишчи гуруҳининг асосий вазифаси:

- соҳа олимларини жалб қилган ҳолда павловния дарахтининг биологик хусусиятидан ҳамда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, плантациялар ташкил этиладиган ҳудудларни ўрганиб чиқиш;

- келажакда олинадиган хом-ашё маҳсулдорлигини ошириш, қайта ишлашга ва экспортга қулай шароит яратиш мақсадида павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳа бўйича камида 100 гектардан кам бўлмаган ер майдонларини ажратилишини ташкил этиш;

- павловния дарахти плантацияларини барпо этиш учун молиялаштириш манбааларини аниқлаш;

Рубка деревьев в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Дарахт кесишга мораторий киритилади – янги қонун

- амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якунида ахборот тақдим этиб борилсин.

Ҳужжатга республика бўйича тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этиш прогноз кўрсаткичлари; павловния дарахти плантацияларини барпо этиш 2020-2024 йилларда талаб қилинадиган кўчатлар миқдори прогноз кўрсаткичлари илова қилинган.

Қарор лойиҳасида фойдаланилмаётган, захира майдонларидан тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган павловния етиштирувчи талабгорларга ер майдони танлов ўтказмасдан туман ҳокимлари қарори асосида ажратилишига рухсат бериш ҳақида банд келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0