02:54 30 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
14810

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан 112 нафар ҳарбийларни мукофотлади.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев юздан ортиқ ҳарбий хизматчи ва орган ходимларини мукофотлади.

Фармонда улар мамлакатнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун орден ва медаллар билан мукофотлагани қайд этилган.

Фармонга мувофиқ 6 киши I ва II даражали “Шон-шараф” ордени, 7 киши “Дўстлик” ордени, 7 киши “Мардлик” ордени, 21 киши “Жасорат” медали, 36 киши “Содиқ хизматлари учун” медали, 35 киши эса “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.

Асосий мавзулар