Ўзбекистонда йирик халқаро авиафорум ўтказиш режалаштирилган

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишCамолет Boeing 767 авиакомпании Uzbekistan в аэропорту "Внуково" имени А. Н. Туполева.
Cамолет Boeing 767 авиакомпании Uzbekistan в аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда халқаро авиафорумда хорижий авиакомпаниялар ўз самолётлари билан иштирок этиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Ўзбекистонда йирик халқаро авиация форумини ўтказиш режалаштирилган, деб маълум қилинди Sputnik мухбирига Транспорт вазирлигида.

Самолет Сухой Суперджет 100 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон авиакомпанияси Россиядан 3та самолёт сотиб олиши мумкин

Аввалроқ ОАВда ушбу тадбир феврал ойида бўлиб ўтиши ва унга дунёнинг етакчи авиакомпаниялари таклиф қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, форум  ўтказиш вақти ва иштирокчилар рўйхати ҳозирча аниқланмаган.

Барча таклиф қилинган авиакомпаниялар тадбирда ўз техникаси билан иштирок этади, деб аниқлик киритилди вазирликда.

Ўзбекистон авиация саноати жадал ривожланмоқда. Хусусан, 2019 йил 1 октябрдан республиканинг 4 та шаҳарида - Нукус, Қарши, Термиз, Бухоронинг халқаро аэропортларида "очиқ осмон" режими жорий этилди. Бу хорижий самолётларга бу аэропортларга парвоз чекловларини олиб ташлашни кўзда тутади.

Янгиликлар лентаси
0