Бешинчи қаватдан қулаб тушган болакайнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

© Пресс-служба МинздраваВ Ташкенте спасли трехлетнего ребенка, который выпал с пятого этажа
В Ташкенте спасли трехлетнего ребенка, который выпал с пятого этажа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Тошкентда бешинчи қаватдан тушиб кетган болани такрорий тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, бола оғир жароҳат олмаганлиги ва аҳволи яхши экани яна бир бор тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, такрорий тиббий текширувни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Болалар мажмуасида малакали шифокорлари ўтказган.

Аттракцион - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда қиз нега катта тезликдаги аттракциондан қулаб тушгани маълум бўлди – видео

“Текширув натижаларига кўра, бола оғир жароҳат олмаганлиги ва аҳволи яхши экани яна бир бор тасдиқланди”, - дейилади хабарда.

“Ушбу кутилмаган ҳолатдан ҳали ҳам шокдаман, – дейди боланинг онаси . – Фарзандим шамоллагани учун бир муддатга уйда қолдириб, бошқа боламни мактабдан олиб келиш учун чиққандим. Шу орада, фалокат оёқ остида деганларидек, бу воқеа бўлиб турибди. Қўшни ва шифокорлардан боламнинг ҳаётини асраб қолишдаги беминнат ёрдами учун жуда ҳам”.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентда ёш болакай бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс видео тарқалган эди. Уни одамлар пастда адёл тутиб ушлаб қолишган.

Янгиликлар лентаси
0