20:03 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
284 0 0

2022 йил 1 январга қадар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалардан намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар ўрнатиш, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктларини жойлаштириш мақсад қилинган.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. 2022 йилнинг 1 январига қадар барча цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарга  автоматик станциялар ўрнатиш режалаштирилган. Ушбу автоматик станциялар цемент заводларидан чиқадиган зарарли моддаларни таҳлил қилади. Бу ҳақда 14 январь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, атроф муҳитнинг барча компонентларига таъсир қилувчи асосий ифлослантирувчи моддалар чанг ва майда дисперсли қаттиқ заррачалар ҳисобланади.

2019 йилнинг октябрь ойида 13 та цемент ишлаб чиқариш корхоналарига туташ ҳудудлар атрофидан атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли ташламалар бўйича намуналар олиниб, таҳлиллар ўтказилган. Таҳлил натижалари 5 та корхонага туташ ҳудудлар атрофидаги атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори эканлигини кўрсатган.

Бу кўрсаткич Қорақалпоғистондаги “Titan cement” қўшма корхонасида 1,06-4,6 марта, “Karakalpak cement” қўшма корхонасида 6,06 марта, Фарғона вилоятидаги  “Turon eco cement group” корхонасида 1,68-1,8 марта, “Yaypanggips” корхонасида 1,7-1,86 марта ва “Fergana sement” қўма корхонасида 1,16-1,36 марта юқори бўлган. 

Шунга кўра, Давлат экология қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Цемент ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти устидан экологик назоратни кучайтириш тўғрисида” ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унда 2022 йилгача бўлган муддатда  Ўзбекистон Экология қўмитаси тизимига кирувчи аналитик лабораторияларнинг моддий техника таъминотини яхшилаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари барча цемент ишлаб чиқариш корхоналарига 2022 йил 1 январга қадар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалардан намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар ўрнатиш, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктларини жойлаштириш мақсад қилинган.

Ушбу пунктлар хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.


Асосий мавзулар