23:57 01 Октябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
70320

2020 йил ёшларни ривожлантириш, уларга янада кўпроқ шароит яратиб бериш йили бўлади - Танзила Нарбаева.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Бугун Тошкентдаги “Миллий” стадионида спорт жиҳозлари ортилган хайрия карвонини кузатиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Карвонни кузатиш маросимида сўзга чиққан сенат раиси Танзила Нарбаева президентнинг ёшларга алоҳида эътибор беришга қаратилган сиёсати ҳақида сўз юритди.

“2020 йил ёшларимизни ривожлантириш, ёшларга янада кўпроқ шароит яратиб бериш йили бўлади” – деди Танзила Нарбаева.  

Ўзбекистон аҳолисининг 65 %ини ёшлар ташкил қилади. Келажак ёшлар қўлида, шунинг учун ёшлар қанчалик соғлом, билимли ва салоҳиятли бўлишса, келажагимиз ҳам порлоқ бўлади, - дейди сенат раиси.  

Нарбаева айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда ёшларнинг саломатлигини яхшилаш, уларга билим бериш, дунёқарашини кенгроқ қилиш, асосий вазифа булиб турибди. Бугун таълим, спорт соҳаларда бошланган ислоҳотлар бир неча йилдан кейин ўз натижасини беради. Соғлом танда соғ ақл бўлади, дейди Нарбаева.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ёшларига жўнатилган ушбу хайрия карвонидан умумий қиймати қарийб 50 миллиард сўмлик қийматга тенг 96 турдаги спорт жиҳозлари, инвентарлари ва кийимлари жой олган. Улар 230 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига ҳамда 7 542 та умумтаълим мактабларига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 декабрида "2020 йил ёшларга оид давлат сиёсати туб бурилиш йили бўлади", - деган эди. Шунингдек, 2019 йилнинг март ойида эълон қилинган президентнинг 5та муҳим ташаббуслари ичида ёшлар орасида санъат, спорт ва китобхонликни ривожлантириш ташаббуслари ҳам бор.

Асосий мавзулар