20:33 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
485 0 0

Ярмаркада Россия Федерацияси, Латвия, Болгария вакиллари ўзбекистонликларга ўз таклифларини тақдим этишди.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистонда илк бор чет элда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди, деб хабар қилди Меҳнат ва бандликни таъминлаш вазирлиги.

"2020 йил 15 январь куни Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятида ташкиллаштирилган ярмаркаларда хорижлик иш берувчилар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишди", - дейилади хабарда.

Ярмаркада Россия Федерацияси, Латвия, Болгария вакиллари ўз таклифлари билан иштирок этди. Шунингдек уларнинг қаторида мамлакатда фаолият юритадиган 20 га яқин хусусий бандлик агентлиги вакиллари ҳам қатнашди.

Ярмаркага ташриф буюрган мингдан зиёд фуқаро эса жами 150 га яқин йўналишда 9000 дан зиёд хориждаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш имконига бўлди.

Ярмаркада иштирок этган 500 нафарга яқин фуқаро иш берувчилар тақдим этган иш ўринларида фаолият кўрсатиш истагини билдирди.

Бу каби ярмаркалар юртимизда хавфсиз, тартибли, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини йўлга қўйиш имконини беради.

Асосий мавзулар