12:42 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
318 0 0

Тожик-қирғиз чегараси борасида узоқ давом этган музокаралардан сўнг томонлар олтита масала бўйича келишиб олдилар ва қўшма протокол имзоладилар.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Қизил-Бел ва Гулистон чегара постлари ўртасидаги тожик-қирғиз чегарасида икки давлат ҳукумат делегациялари учрашуви қўшма баённома имзоланиши билан якунланди, дея хабар беради Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.

Томонлар, хусусан, олтита масала бўйича келишиб олдилар.

Биринчидан, икки мамлакат вакиллари чегара ҳудудининг 114 километрини хатлаб чиқишга ва бир ой ичида ушбу ҳудудларнинг ҳуқуқий ҳолатини асослаб берилишига келишиб олдилар.

Иккинчидан, иккала томон чегара ҳудудидаги шахмат тартибида жойлашган нотинч ҳудудларни аниқлаш ва уларни 2020 йил 1 мартга қадар алмашинуви бўйича таклиф тайёрлашни режалаштирмоқда.

Учинчидан, чегара ҳудудида, айниқса ҳар икки давлат вакиллари бир-бирига яқин яшайдиган жойларда жамоат тартибини биргаликда назорат қилишни кучайтириш режалаштирилган.

Тўртинчидан, эндиликда чегара яқинида жойлашган аҳоли пунктларининг кўчаларида ёритиш ва видеокузатув камералари пайдо бўлади, ҳар қандай можаролар юзага келган тақдирда камералардаги ёзувлар иккала томонга тақдим этилади.

Бешинчидан, кўчалар ёритилиши Ўш-Боткен-Исфана магистралининг Жака-Орук ҳудудидан Исфара-Орук йўли билан кесишган қисмида ўтадиган қисмида пайдо бўлади.

Олтинчидан, томонлар чегарада олиб борилаётган ишлар тўғрисида дастлабки маълумотлар оммавий ахборот воситаларига берилмаслиги тўғрисида келишиб олдилар.

Имзоланган протоколга кўра, томонлар келишувларнинг бажарилиши учун бир хил жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар. Белгиланган барча ишлар биргаликда бажарилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, тожик-қирғиз давлат чегарасида кўпинча маҳаллий аҳоли ёки икки мамлакат чегарачилари ўртасида тўқнашувлар бўлиб туради. Бу, асосан, давлатлар ўртасидаги чегара аниқ бўлинмаган ҳудудлар билан боғлиқ.

Чегаранинг узунлиги қарийб 970 километрни ташкил этади, айни пайтда атиги 504 километрли ҳудуд чегараси бўйича келишувга эришилган, ҳудуднинг 70 фоизи баҳсли саналади.

Асосий мавзулар