02:13 30 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
39813

Таъкидланишича, “Таллимаржон” ИЭСдаги носозлик сабаб Ўзбекистонда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилмоқда. 

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бунга “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик сабаб бўлмоқда. Таъкидланишича, ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Шу муносабат билан республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар