Эркинжон Турдимов концлагерлар қурбонларини эсга олди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишУзники концентрационного лагеря Освенцим
Узники концентрационного лагеря Освенцим - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Германия концлагерларида қурбон бўлганларни эсга олди. 

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. “Иккинчи жаҳон урушида ўлим лагерларида асир олинган минглаб бегуноҳ болалар, аёллар, кексалар тириклайин ўтда ёдирилди, газ камераларида бўғилиб ўлдилар”...   Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бу ҳақда ёритилган ҳужжатни “фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳавола қилди.

Ветераны войны танцуют на празднике 9 мая в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига янги медал ва пул мукофоти совға қилинади

Қайд этилишича, ХХ асрнинг 30 йилларида Германия ҳокимияти тепасига келган фашизм инсоният бошига мисл кўрилмаган ваҳшийликларни солган. Ўзларини олий ирқ-орийлар деб санаган немис фашистлари Адольф Гитлер бошчилигида дунё халқларини қул қилиш мақсадида Иккинчи жаҳон урушини бошлаган.

Яҳудий ва учинчи дунё аҳолисини ўзига қарам қилиб, уларни энг оғир ва тубан ишларни бажаришга мажбур қилишган ёки бутунлай қириб ташлашган.

Освенцим, Холокост, Хатинь ва бошқа ўлим лагерларида асир олинган минглаб бегуноҳ болалар, аёллар, кексалар тириклайин ўтда ёндирилган, газ камераларида бўғиб ўлдирилган...

Шунингдек, 6 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистондан ҳам 1,5 миллион нафар йигитлар ушбу 2-жаҳон урушига сафарбар қилинган. Уларнинг ярмидан кўпроғининг ҳоки поклари бегона юртларда қолиб кетган, қанчаси бедарак йўқолган. Улар рўйхатида 101 нафар самарқандлик юртдошларимизнинг борлиги айтилади. Бу ҳақда Голландиялик журналист Ремко Рейдинг маълумотлар тўплаган ва уни ёритган.

Стенд с книгами - Издательство Шарқ Зиёкори Китоблар Маркази директор Умид Халиков  - Sputnik Ўзбекистон
Беларусда иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳалок бўлган ўзбеклар ҳақида китоб чоп этилади

Журналист Ремко Рейдинг 19 йил муқаддам Голландиянинг Амерсфорт  шаҳарчаси ёнидаги унутилган, хароб ва қаровсиз аҳволга келиб қолган қабристонга қизиқиб қолади. У ерда 2 жаҳон урушида  асир олинган,  фашизмнинг ваҳшиёна қийноқлари қурбони бўлган 865 нафар совет жангчиларининг дафн этилганини аниқлайди. Улардан 101 нафари Самарқанд шаҳри ва вилоятидан сафарбар қилинган ўзбеклар бўлган. Журналист архив материалларини ўрганиш мобайнида фашистларнинг ирқни аниқлаш устида ўтказган лабаратория тажрибалари учун атай монголоид қиёфадаги ўзбек йигитларини танлаб олганлигининг гувоҳи бўлган. Бу ишда эса унга ўсмирлигида фашист тадқиқотчиларининг ёвузликларига гувоҳ бўлган, ҳозирда ҳаёт бўлса, 95 ёшни қаршилаган бўлиши мумкин бўлган голландиялик Хенка Брукхаузен ўз хотиралари билан ёрдам берган.

Ўша пайтда лагерь врачи бўлган голландиялик Николас Ван Ньювенхаузен асирлар устида биозоолог-анатомик тажрибалар олиб борган. Лагерврачининг кундалигида ҳам 101 нафар ўзбекдан 24 нафари ҳали тажриба столига ётиб улгурмай ҳалок бўлганлиги қайд этилган. Вафот этган яна икки нафарининг боши танасидан ажратиб олинган ва бошқа асирларга бошчаноқ суяги қолгунча қайнатиш буюрилган. Сўнг врач ушбу бош суякларини иш столи устига қўйиб, ўрганган...

Воины Красной Армии на Харбинском аэродроме - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ҳақида китоб-альбом яратилади

Журналист Рейдингнинг ушбу ва бошқа архив маълумотлари асосида яратилган “Шон-шуҳрат майдонининг фарзандлари” китобида ўзбеклар устида тажриба ўтказишдан олдин, уч кун давомида уларнинг очликда сақланганлиги, тўртинчи куни уларни майдонга чиқариб, сафга турғизишгани, олдиларига эса бир бухонка нон ташлашгани келтирилган. Қайд этилишича, фашистлар бу билан асирларни нонга оч итлардек ташланишиб, бир-бирларини ғажиб ташлашади деган ўйда бўлган. Бу жирканч фикрга  қатъий ишонч билан нон талашиш жараёнларини суратга олиш учун ҳатто Германиядан кинооператорларни чақиришган. Аммо ҳолат улар кутгандек бўлмайди. Тақдирга мардона тан берган асирлар нонга ташланмайдилар. Анча вақт ўтгач, ораларидан ёши улуғроғи чиқиб, уларга нонни тенг бурдадан тақсимлаб беради.. 

“Ўша қонхўр, золим иблисдан тарқаган орийларнинг бошига шундай савдо тушса, бир-бирининг гўштини ейишга ҳам тайёрлигини тасаввур қилиш қийин эмас”, деб ёзади журналист ўз китобида.

1942 йилда фашистлар чексиз азоб-уқубатга дош берган асирларни Франциядаги бошқа лагерга кўчириш ҳақида ёлғон эълон билан алдайдилар, уларни Амерсфорт шаҳарчаси яқинидаги қабристонга келтириб, отиб ташлайдилар. Улар ҳақида на бирорта ҳужжат, на маълумот қолмаган. Чекиниш пайтида эса фашистлар лагерга ўт қўйиб кетишган.

Журналист Рейдингнинг астойдил изланишлари натижасида қабристонга дафн этилган 865 нафар совет жангчиларидан 200 нафарининг қариндош-уруғлари аниқланган. 

Узбекская ССР. Кузнец Шаахмед Шамахмудов и его жена Бахри Акрамова взяли на воспитание и усыновили 15 детей, потерявших родителей и эвакуированных во время войны в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги бўлак нон ва ширин сўз: ўзбекларнинг уруш йилларидаги жасорати ҳақида

Лагерда шунингдек, ўзбекистонликларга тақдирдош бўлган голландиялик коммунист рассом томонидан қаламда чизилган икки сурат сақланиб қолганлиги, уларнинг орқасига-бирига Ҳотам Қодиров, иккинчисига Зоир Муратов дея ёзилиб, имзо чекилганлиги айтилади. Ушбу сурат рус черковининг “Воскресение” (2017 й.7-сон) газетасида эълон қилинган.

Амерсфорт шаҳарчасидаги фуқароларнинг ҳар йили баҳорда ўзбекистонликлар қабрларини зиёрат қилиб, гуллар қўйиб, шам ёқиб хотирлашлари анъанага айланган.

“Ушбу қабристонда дафн этилган юртдошларимизнинг номини аниқлаш учун архив ходимлари, ёшлар иттифоқи, изтопар, тарихчилар ва жамоатчилик вакиллари, элчихоналар, халқаро маданий алоқалар ташкилотлари ҳамкорлигида қидирув ишлари олиб борсалар, савоб бўларди. Марҳумлардан қай бири қай биримизнинг қариндошимиз, тоға-жиянимиз, уруғ-аймоғимиз бўлиши мумкин”,- дея ҳикоясини якунлайди Нуриддин Бобоқандов, Самарқанд ҳокими эълон қилган ҳужжатда.

Янгиликлар лентаси
0