23:00 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
341 0 0

АОКА туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik.  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазоси билан боғлиқ нормаларни Жиноят кодексидан чиқариб ташлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми санкциясидан (туҳмат) 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда. Бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 дан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари кўринишидаги жазо чораларини сақлаб қолинади.

Бундан ташқари, ушбу қисмга “Интернет тармоғи ахборот ресурслари орқали” туҳмат ва ҳақорат учун жавобгарлик бириктирилади.

ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми санкциясидан 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо билан боғлиқ меъёр чиқариб ташланади. Улар ўрнига БҲМнинг 400 дан 500 барваригача жарима ёки 300 дан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари кўринишидаги жазо чораларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

ЖКнинг 140-моддаси 2-қисмини (ҳақорат қилиш) таҳрир қилиш ҳамда унга интернетни киритиш таклиф қилинмоқда. Янги таҳрирга кўра, бу БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишга сабаб бўлади.

ЖКнинг 140-моддаси 3-қисмидаги “а” бандини (жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси 2-қисми (ҳақорат қилиш) сифатида маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш тавсия этилади. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун 1 йилга озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ўрнига БҲМнинг 40 дан 60 бараваригача жарима таклиф этилмоқда.

Ушбу модданинг 3-қисми қуйидагича янгиланади: “Шундай ҳаракатлар хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса — БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади”. 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо чиқариб ташланади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Жиноят-процессуал кодексининг 327-моддасини қуйидагича таҳрир қилиш таклифи илгари сурилди: “Оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи ахборот ресурслари берган хабарлар".

Эслатиб ўтамиз, президент журналистларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга топшириқ берган эди.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 30 январга қадар давом этади. 

Асосий мавзулар