01:51 03 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
453 0 0

Эстониянинг ETV+ жамоатчилик-ҳуқуқий телеканалида Sputnik Эстонияга қарши санкциялар тўғрисидаги муҳокамани томоша қилганлар шундай хулосага келишди.

1 январдан бошлаб жиноий жавобгарликка тортиш таҳдиди туфайли ҳодимлар Sputnik Эстония ва "Россия сегодня" ХАА билан ишлашни тўхтатишга мажбур бўлди. Нашриёт раҳбари Елена Черышева, Sputnik собиқ ходими Александр Лукьянов, Европа парламенти депутати бюросининг маслаҳатчиси Яна Тоом ва РусДелфи собиқ муҳаррири Маргарита Корнышева бўлиб ўтган вазиятни рус тилидаги ETV+ каналидаги муҳокама қилиш учун таклиф қилинди. Қарама-қарши тараф сифатида Тарихий Хотира Институти ходими, адвокат Сергей Метлев, стратегик алоқалар бўйича эксперт Ильмар Рааг, Хавфсизлик ва Мудофаа бўйича маълумот маркази раҳбари Григорий Сенькив таклиф қилинди.

Аввал таъқиқлаб кейин муҳокама қилинади

"Журналистларга нисбатан сиёсий ва иқтисодий санкциялар - бу цензура. Эстонияда цензура тақиқланган. Sputnik Эстония – Россиянинг "Россия сегодня" ахборот агентлиги таркибига кирувчи оммавий ахборот воситаси”- Елена Черышева ўз позициясини дарҳол белгилаб қўйди.

Унинг таъкидлашича, Полиция департаменти ва чегара хизматидан келган хатда "Россия сегодня" ХАА Дмитрий Киселёв назоратида, чунки у хужжатларга "имзо чекади".

"Мен бирон бир молиявий ҳужжатда Дмитрий Киселёвнинг имзосини кўрмадим. Мен имзоларини йилига икки марта табрик открыткаларида - Янги йил ва Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаганда кўраман", - деди Черышева.

Маргарита Корнышеванинг айтишича, у Европа Иттифоқи ҳужжатларида назорат остидалиги таърифини топди. Аммо у Дмитрий Киселёв ушбу мезонларнинг хеч бирига тушмаслигига амин.

"Икки ҳил чеклов мавжуд – кириш ёки чиқишни таъқиқлаш ва унга фойда келтирадиган манбалар ва объектларни тақиқлаш. Агар биз журналистларни Эстониядаги ресурслар деб билишса, унда бу ҳолат журналистларнинг касбий фаолиятига қўйилган чеклов эмасми деган савол туғилади", - деди Маргарита. Корнышева.

Мен ўқимаганман, лекин биламан

Тарихий Хотира Институти ходими Сергей Метлев агентлик ходимларини журналист деб ҳисобламаслигини айтди. Стратегик алоқаларни мувофиқлаштирган ва дезинформацияни тарқалишининг олдини олган Ильмар Рааг, портални ёпишга рози эмаслигини қўшимча қилди.

"Барибир уларни Эстонияда жуда кам одам ўқирди ва менинг фикримча, улар қандай ишлашган бўлса, шундай ишлашни давом эттириши мумкин эди", деди у.

Кейинчалик у ўқитувчи сифатида у Sputnik Эстониянинг баъзи тасодифий мақолаларини таҳлил қилганини ва материалларда объектив баҳо йўқлигини таъкидлади, чунки журналистлар фақат бир томоннинг шарҳларини олишар эди.

Елена Черышева ҳам қолишмайди, Sputnik ходимлари биринчи кундан бошлаб бошқа ОАВдаги ҳамкасблар билан таққослаб бўлмайдиган шароитларга қўйилганини эслайди - ҳукумат идоралари, сиёсатчилар агентликка изоҳ беришдан ёки интервью беришдан бош тортишар эди.

Александр Лукьянов ўз мисолида порталда 8 ой давомида нашр этилган 100-120 мақоладан қайси бирида журналистик иш эмас, балки пропаганда борлигини кўрсатишларини сўради? Қатнашувчилардан ҳеч ким аниқ бир жавоб айтолмади.

Бунинг ўрнига, Метлев шундай дейди: "профессионаллар ва полиция юристлар позицияси шундайки, бу мамлакатда фаолиятингизни бу шаклда давом эттиришга ҳаққингиз йўқ. Сизга ёқмаса - судга боринг. Эстония судлари мутлақо мустақил. Агар сиз у ерда ютсангиз, биз ҳаммамиз сизга чапак чаламиз. Ютолмасангиз, фаолиятингиз бундан кейин ҳам ёпиқ бўлади".

Елена Черышева шунчаки елкасини қисиб қўйди: "Фаолиятимизни ёпганимиз йўқ, вақтинча тўхтатдик, холос".

Илмар Рааг ҳам телефонини қўлига олади ва ҳайрон бўлиб портал ишлаётганини айтди. Черышева ва Корнышева яна бир бор портал ёпилмаганлигини тушунтиришга мажбур бўлишди, аммо Sputnik Эстонияда янги йилдан бери ҳеч ким ишламаяпти ва порталнинг ўзи фавқулодда режимда ишламоқда.

“Агар сиз 93-модда биринчи иловасини диққат билан ўқиб чиқсангиз, биз ҳеч қандай хизматни бажаришимизга хаққимиз йўқ, ҳатто текинга. Ҳатто уйда шахсий компютердан ", - деди Елена Черышева.

Важлар тугаганида

Хавфсизлик ва мудофаа бўйича маълумот маркази раҳбари Григорий Сенькив "Sputnik Эстония раҳбарияти шунчаки ўзининг иқтисодий ва молиявий муаммоларини ҳал қила олмади ва улар сўз эркинлиги қисилиши билан қоплади", деди.

Ҳақиқатан ҳам атайин чиқарилган муаммолар бўлган. Банклар Sputnik Эстония ходимларининг ҳисобларини ёпишган. Босим остида таҳририят биносини эгаси ижарага беришни тўхтатишга мажбур бўлди.

"Эстонияда портал салмоққа эга эмас, аммо Sputnikнинг провокациялар ёрдамида йирик оммавий ахборот воситаларига чиқишлари анча салмоққа эга. Шу ерда Sputnikнинг олдиндан режалаштирилган ва фош қилинган бир акцияси ёдга тушди, бир йигит армияда жароҳат олиб яраланган ва кейинчалик Эстония армиясида русларга нисбатан шундай камситишлар бўлишини тўқишга ҳаракат қилган. Қаранглар, нима содир бўлмоқда - улар бир-бирини отишяптими ёки уларни отишмоқда. Бу ҳолат атрофида шунча тарғибот шовқин-сўрони"- деди Метлев.

Бошловчи Андрей Титов сўлаётганни тўхтатди ва унинг гаплари нотўғрилигини ва бу мавзу унинг студиясида аллақачон муҳокама қилинганини эслатиб ўтди. Дарвоқе, Титов яна бир ажойиб фактни эслади. Ўтган йили Эстония ҳақида тарқатиладиган нотўғри ташвиқот ва сохта маълумотларни фош қилиш билан шуғулланадиган Propastop блоги фаоллари парламентдан Sputnik Эстония ва Baltnews порталларини ёпишларини талаб қилиб имзо тўплашни бошладилар.

"Атиги мингта имзо тўплаш керак эди. Аввал улар битта муддатни қўйишди, кейин уни бир ойга чўзишди, сўнг йил охирига қадар узайтирдилар. Охир-оқибат улар 573 та имзони тщпладилар, ҳатто мингта одам ҳам тўплай олишмади. Бу ҳеч кимни қизиқтирмайди", деди Титов.

Муҳокама сўнгида жонли эфир пайтида ўтказилган иккита сўров натижалари эълон қилинди. Sputnik Эстониянинг фаолияти тўхтатилишини қўнғироқ қилганларнинг 90%и ва Facebook  ижтимоий тармоғида жавоб берганларнинг 57%и цензура деб топган.

Асосий мавзулар