11:26 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
1158 0 0

Президент томонидан тақдим этилган сенаторлар рўйхати эълон қилинди. Ундан 16 киши ўрнига 13 киши тақдим этилган.

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади. 

Президент фармонига мувофиқ 13 нафар сенаторлар рўйхати тасдиқланди:  

  1. Аюпов Шавкат Абдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори
  2. Баситханова Эльмира Иркиновна - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси
  3. Рафиқов Кудратулла Мирсагатович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
  4. Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари
  5. Саидов Сирожиддин Салохович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
  6. Сайфуллаев  Бахтиёр - Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори
  7. Санакулов Кувандик - “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори
  8. Сафоев Содиқ Солихович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
  9. Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси
  10. Турдиев Содиқжон - Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
  11. Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
  12. Худайбергенов Турсинхан Айдарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
  13. Юлдашев Бехзод Садикович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Маълумот учун, Ўзбекистон Олий Мажлисининг юқори палатаси - Сенат, ҳукуматининг ҳудудий кесими принципини ўзида акс этган бошқарув органи бўлиб, жами 100 нафар сенатордан иборат. Қонунга кўра Сенатга ҳар бир вилоятдан 6 нафар сенатор сайланиши ҳамда президент томонидан 16 нафар сенатор тасдиқланиши назарда тутилган.  

Асосий мавзулар