10:52 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
574 0 0

Иброҳим Алимджанов 2018 йилдан Тошкент фармацевтика институти ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik.  Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Алимджанов Иброҳим Инамович 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

В возрасте 61 года скончался ректор Ташкентского фармацевтического института Иброхим Алимджанов.
Пресс-служба Минздрава
Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Алимджанов Иброҳим Инамович 61 ёшида вафот этди.

Алимджанов 1959 йилда Андижон шаҳрида туғилган.1982 йилда Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт) институтини муваффақиятли тамомлаган. Андижон шаҳар 2- болалар шифохонаси врач интерни, ординатори, даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, кейинчалик  Андижон давлат тиббиёт инититути кафедра ассистенти, доценти ва кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.

У 2012-2018 йилларда мазкур институт ўқув ишлари бўйича проректори ва ректори вазифасида ҳам ишлаган. И.Алимджанов 2018 йилдан Тошкент фармацевтика институти ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

ССВ марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Асосий мавзулар