10:33 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
72611

Бош прокуратура коллеждан магистратурагача ва ҳатто вазирлик муассасаларида ҳам порахўрлик авж олганига, олийгоҳларда бир неча бор судланган кишилар ишлаётганига эътибор қаратди.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Бош прокуратура Ўзбекистон  таълим тизимининг ҳар бир бўғинида, коллеждан магистратурагача порахўрлик авж олганини аниқлади.  

Хабарда айтилишига кўра, ўтган 2019 йилда: 

  • коллеж ва лицейларда эса 34 нафар директор, 31 нафар директор ўринбосари, 94 нафар ўқитувчи жиноятга қўл урган;
  • институт ва университетларда 3 нафар ректор, 5 нафар проректор, 15 нафар декан ва уларнинг ўринбосарлари, 62 нафари ўқитувчилар бўлган;
  • магистратура йўналиши бўйича Миллий университет ва Нукус давлат педагогика институтларининг бир неча ходимлари аниқланган;
  • вазирлик муассасаларида - 16,7 млрд сўмлик молиявий қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган, сўнгги 2 йилда 326 нафар ходим жавобгарликка тортилган.

2019 йилнинг август ойида интернет орқали ўтказилган сўровда   Юридик, Иқтисодиёт, Миллий, Ахборот технологиялари университетлари ҳамда Тиббиёт академияси коррупция энг кўп тарқалган олий ўқув юртлари сифатида кўрсатилган.

Асосий мавзулар