12:24 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
50620

Бундан буён муаммоли вазиятларда чеккада томошабин бўлиб турган депутатларни халқ қабул қила олмайди - президент.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси янги чақириқ депутатлари мажлисида, Шавкат Мирзиёев ўтган даврда фаол бўлган депутатларни алоҳида қайд этди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

Хусусан, президент Расул Кушербаев, Шуҳрат Полвонов ва Алишер Ҳамроев номларини алоҳида айтиб, уларнинг жонкуяр фаолияти сайловчиларга маъқул бўлаётганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Расул Кушербаевнинг фаолиятини алоҳида эътироф этди. “Айниқса, Расул тўғрисида кўп гаплар бўлади, ҳаммагаям ёқмайсан, менга ёқасан”, - деди президент.

Шундан сўнг, президент ушбу депутатларни ўрниларидан туришни сўради ва уларни бошқаларга намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. “Сизларга ташаккур! Соғ бўлинглар”, - деди президент.

Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда, муаммоли вазиятларда халқ ўзи сайлаган депутатлари халқ фикрини ифода этишини, уннг манфаатини ҳимоя қилишини истайди. Бундан буён бир чеккада томошабин бўлиб турган депутатларни халқ қабул қила олмайди.

Асосий мавзулар