Хорижда ишловчилар уй ва машина сотиб олиши учун махсус кредит пайдо бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСтроительство новых домов в Гулистане
Строительство новых домов в Гулистане  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хорижда ишловчи ўзбекистонликлар Халқ банкининг "Expat Home" ёки "Expat Car" кредитлари ёрдамида уй ёки машина сотиб олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқаролари «Expat Home» таърифи орқали уй, «Expat Car» таърифи орқали машина сотиб олишлари мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот ходими маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, Халқ банки томонидан таклиф этилаётган «Expat Home» тарифи орқали чет элда ишлаётган фуқаролар Ўзбекистондаги бирламчи бозордан уй сотиб олиш имкониятига эга. Талабгорлар учун хорижда туриб кредитни расмийлаштириш имкониятлари яратилади.

"Expat Car" тарифида эса чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар “UzAutoMotors” машиналарини сотиб олишлари мумкин.

Бундай кредитлар миллий валютада ўн йил муддатга берилади.

Бундай кредитларнинг устунлик томонлари кўп: фуқаролар янги уй сотиб олиш учун йиллаб пул йиғмайди, Ўзбекистонда уй-жой қурилиши, автомобил саноатига инвестиция киритилади. Кредит олиш учун ишончли вакили келса кифоя.

 

Янгиликлар лентаси
0