Бозор директори ва ўрмон хўжалиги омборчисининг кирдикорлари фош бўлди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бири ижара пулларини иккинчиси дизел ёнилғисини "еб" юборган бозор директори ва ўрмон хўжалиги омборчисининг кирдикорлари фош бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Қарши шаҳар автомобил бозори раҳбари ва унинг шериклари, шунингдек, Асака тумани ўрмон хўжалиги омборчисининг ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган текширув натижасида, Қарши шаҳар “Ихтисослаштирилган автомобиллар бозори” раҳбари Б.А. ва бошқаларнинг 2015-йилдан 2019 йилнинг 10 ойигача бўлган вақт давомида содир этиб келган кирдикорлари фош этилган.

Шериклар автомобил бозоридаги хўжалик юритувчи субъектлардан ундирилган 3,5 млрд. сўм ижара тўловларининг 1,3 млрд. сўмини ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб келишган.

Шу каби талон-тарожлик Андижон влоятининг Асака туманида ҳам содир этилган.

Ўрмон хўжалигининг Асака туман бўлими омборчиси К.М. ўзига ишониб топширилган умумий нархи 121,7 млн. сўмлик 19,8 минг. литр дизель ёқилғисини растрата қилиш йўли билан ўзлаштирган.

Ҳозирда мазкур икки ҳолат бўйича ҳам жавобгарларга нисбатан ЖКнинг  тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0