09:22 10 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
49710

Тошкентнинг Яккасарой туманида қуёш ва ой рамзи бўлган, Day and Night номли иккита осмонўпар бино қурилади.  

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Уч йил ичида Тошкентнинг Яккасарой туманида иккита минорани қуриш режалаштирилган. Биноларнинг фасадларида қуёш ва ой ярқирайди, Sputnik мухбири хабари асосида.

Тошкент ҳокимияти томонидан ишлаб чиқилган концепциясига кўра, бинолардан бири Қуёшни, иккинчиси - Ойни англатади.

"Асосий ғоя - бизнинг пойтахтимизда ўзига ҳос рамзга айланувчи бизнес-маданий марказни яратиш. Шунингдек, қўшимча қилишни хоҳлайман: кўпинча самолётлар билан учадиганлар, кўзлари доим аэропорт яқинида қозонхона жойлашган саноат зонасига тушишади. Биз айнан шу жойни кўпчилик меҳмонларимиз ушбу замонавий бизнес марказини ҳар доим кўриш имкониятига эга бўлишлари учун танладик", тақдимотда деди инвестициялар бўйича хоким муовини Шароф Раҳмонов.

Iki design group компаниясидаги лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, мамлакат президенти уларни баландлиги 230 метр бўлган 50 қаватли кўп қиррали бинонинг қиёфасини яратишга илҳомлантирган. Президент Тошкентнинг бизнес қисмини, шу жумладан Tashkent City каби лойиҳалар орқали ривожлантириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.

Ҳокимият ҳозирда инвесторларни қидирмоқда. Объектларни қуриш учун бир миллиард долларга яқин маблағ керак бўлади.

Асосий мавзулар