05:05 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
260 0 0

Дунёнинг энг машҳур қаҳвахоналаридан бири бўлган “Starbucks” Тошкентда ўз тармоғини очиш лойиҳасини тайёрламоқда.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. “Alshaya Group” компанияси Ўзбекистонда жаҳонга машҳур “Starbucks” қаҳвахоналари тармоғини очишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаевнинг компаниянинг минтақавий вакили Нэнжи Менхотра билан учрашувида маълум қилиндм.

“Учрашув натижаларига кўра, хорижий томон “Starbucks” қаҳвахоналари тармоғи ва меҳмонхоналарни очиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаши ҳақида маълумот берди”, - дейилади ҳокимлик хабарида.

“Alshaya Group” – чакана франшизанинг етакчи халқаро оператори бўлиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Россия, Туркия ва Европада 90 та истеъмол брендлари ҳамда кўчмас мулк, қурилиш, меҳмонхоналар, автомобил ва умумий савдо соҳасида холдингларга эгалик қилади.

Асосий мавзулар