Ўзбекистонда қулоғи кесилган мушуклар пайдо бўлди: бу нимани англатади

© Mehr va Oqibat/FacebookНа улицах Узбекистана появились кошки с отрезанным ухом: что это значит
На улицах Узбекистана появились кошки с отрезанным ухом: что это значит - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шартли уй эгаси бўлган, стерилизация қилинган, барча эмлашлар ўтказилган ва ҳатто паспортга эга мушукларга шундай белги берилади.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистонда "Cat Cut" лойиҳаси бошланди, унинг давомида уйсиз мушуклар учун ўнг қулоғининг бир қисми кесиб ташланади, деб хабар беради "Меҳр ва Оқибат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Facebook'даги саҳифасида.

Стерилизация қилинган мушуклар шундай тарзда белгиланади.

"Ветеринария шифокорлари биз билан суҳбатда мушуклар стерилизация қилиш учун олиб келинганида бу ҳайвонларда бу амалиёт икки ҳатто уч мартта ҳам ўтказилгани ҳақида айтиб беришади",  - дейди ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар.

Аниқланишича, улар дастлаб клипсаларнинг (100 дона) синов партиясини сотиб олишган ва уларни мушукларнинг қулоқларига маҳкамлашга уринишган, аммо синов муваффақиятсиз бўлди.

© Mehr va Oqibat/FacebookНа улицах Узбекистана появились кошки с отрезанным ухом: что это значит
Ўзбекистонда қулоғи кесилган мушуклар пайдо бўлди: бу нимани англатади - Sputnik Ўзбекистон
На улицах Узбекистана появились кошки с отрезанным ухом: что это значит

"Қулоқ узоқ вақт битмай турди ва ҳайвонга узоқ вақт қараш керак эди. Биз бу фикрдан воз кечдик ва янги ечим излай бошладик. Бизнинг Cat Cut деб номланган лойиҳамиз муваффақиятли бошланди, синов операцияси жуда муваффақиятли бўлди ва 2 кундан кейин қулоқ битиб кетди. Шундан кейингина кейин биз буни давом эттирдик. Бугун ўзида биз 10 уйсиз мушукнинг бир чеккасини кесиб ташладик", дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, қулоқ учлари Австралия, Буюк Британия, Италия, Исроил, Туркия, Корея, Янги Зеландия, Дания, АҚШ ва Францияда ҳам кесилади.

"Энди бизнинг мақсадимиз ҳокимликларимизга ўнг қулоғининг учи кесилган бўлган ҳайвонлар стерилизация қилинган, эмланган ва шартли эгалари борлигини етказишдир. Бу ушлаш хизмати вакиллари уларга тегмаслиги учун ва шаҳар аҳолиси бундай мушуклар қутуришга қарши эмланганини ва ҳатто паспорти борлигини билиш и учун керак”, - дея Меҳр ва Оқибатда хулоса қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Mushukkent лойиҳаси яқинда бошланган бўлиб, унга кўра муҳтож ҳайвонлар учун махсус иншоотлар ўрнатилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида 75 та ички ишлар бўлимлари ёнида мушуклар учун уйчалар ўрнатилиши керак. Шундан сўнг унинг жўғрофияси кенгаяди.

Янгиликлар лентаси
0