БМТ бош котиби дунёга таҳдид солаётган “Қиёмат даракчилари"ни санаб ўтди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Казахстан. День второй
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Казахстан. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Антонио Гутерриш бугунги кунда дунёга энг катта хавф туғдираётган тўртта асосий хатарларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутеррешнинг таъкидлашича, ҳозирда тинчликка таҳдид солувчи тўртта "Қиёмат даракчилари” (Инжилда -  “Апокалипсис чавандозлари”)  мавжуд, РИА Новости хабарига асосан.

"Мен хозирда XXI аср тараққиётини ва имкониятларини хавф остига қўядиган ана шундай "чавандоз” кўрмоқдаман, деди Гутерреш БМТ Бош ассамблеясида.

Бош котибнинг сўзларига кўра, биринчи “чавандоз” бу - геостратегик кескинликдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби таъкидлаганидек, вайронкор можаролар инсониятнинг кенг кўламли азобланишига олиб келмоқда, ядровий таҳдиднинг ошиши кузатилмоқда.

Иккинчи "чавандоз" - иқлим инқирозидир. Гутерреш дунёда ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, миллионлаб тирик мавжудотларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи остида эканлигига эътибор қаратди.

Гутерреш "ўсиб бораётган глобал ишончсизликни" учинчи чавандоз" деб атади. Унинг таъкидлашича, дунёда сиёсий институтларга ишонч пасаймоқда; уч кишидан иккитаси тенгсизлик ўсаётган мамлакатларда яшайди; тобора кўпроқ одамлар глобаллашувнинг фойдаларига шубҳа қилмоқдалар.

Сўнгги “чавандоз”, БМТ Бош котибига кўра, - рақамли дунёнинг қоронғу томони. Гутерреш янги технологиялар жиноятларда, нафратни қўзғатишда, ёлғон маълумот тарқатишда ва одамларни эксплуатация қилишда қўлланилланаётганин таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0