Ўзбекистонда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСбор хлопка
Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистонда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу Шавкат Мирзиёев 22 январь куни имзо чеккан қонунда назарда тутилган.

Қонун билан Жиноят кодекси вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслигига оид талабларни бузганлик ҳамда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар билан тўлдирилди.

Унга кўра, вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, бундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:

Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Нарбаева мажбурий меҳнат ва тунги навбатчилик масалалари ҳақида тўхталди

- БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима;

- 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди.

Хусусан, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш  (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно) учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланди. (Ҳозирда БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда)

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қонуннинг айрим моддалари ва бандлари қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Янгиликлар лентаси
0