Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни огоҳлантирди

© Sputnik / Сергей Красноухов / Медиабанкка ўтишМетель на автомобильной дороге
Метель на автомобильной дороге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кучли қор бўронлари сабаб Қозоғистоннинг 9 вилоятида 48 та йўл участкасида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.

Автомобили во время снегопада - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда кучли қор бўрони: қайси йўллар ёпилган

Унда таъкидланишича, об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви ҳамда кучли қор бўронлари сабаб Қозоғистоннинг 9 вилоятида 48 та йўл участкасида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги мабуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Ўскемен-Риддер-РФ чегараси автойўлининг 15-105 км оралиғидаги (Белоусовка-Риддер) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автомобиллари учун ёпилган.

“Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 15-105 км (Глубокое-Шемонаиха) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автолари учун ёпилди.

Семей-Қайнар трассасининг 8-144 км оралиғидаги (Семей-Саржал), Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 105-123 км оралиғидаги (Шемонаиха-РФ чегараси) участка ҳам ёпилган.

“Ақтўбе-Болгарка-Шубарқудуқ” трассаси 17 км (Сазди овули) - 190 кмгача (“Ақтўбе-Астрахан” трассаси) бўлган қисмида ҳаракат бутунлай тўхтатилган.

Ҳайдовчиларга об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар йўлга чиқмасликларини тавсия этамиз”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0