16:45 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
742640

Хитойда 571 ҳолатда ўта хавфли бўлган коронавирус касаллиги аниқланган. Ушбу хасталикдан 17 нафар инсон вафот этган.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган. Ушбу хасталикдан 17 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот ануманида маълумот берилди.

Санитария эпидемиология осойишталиги директори Баҳром Алматов маълум қилишича, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Шунингдек, Ухан шаҳрида эпидемиологик суриштирув ўтказилганда, айрим касалланган беморларнинг маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.

Ушбу касаллик билан оғриган бемор асосан тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилади. Хусусан, юқорида номлари келтириб ўтилган давлатларда беморлар кўкрак қафаси рентгенография кўригидан ўтказилганда, уларнинг ўпкалари шикастланганлиги аниқланган.

Бундан ташқари дастлабки маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясининг асосан ҳайвонлардан  юқиши тахмин қилинган эди. Аммо бугунги кунда ушбу касалликнинг одамдан одамга юқиши маълум бўлган ва 20 нафарга яқин тиббиёт ходими мазкур хасталикни юқтириб олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хитойда тарқалган коронавирус туфайли чегарадаги санитар назоратни кучайтирди. Давлат чегараси кесишган жойлардаги Санитария-карантин пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Асосий мавзулар