10:29 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (112)
256140

“Нархлар икки баравар ошиб кетди”, - дейди ўзбекистонлик талаба Ухандаги вирус билан боғлиқ вазият ҳақида.

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik, Мария Науменко. Ўзбекистонлик талаба Абдураҳим Элбобоев янги коронавирус тарқалишни бошлаган Хитойнинг Ухан шаҳридаги вазият ҳақида сўзлаб берди.

Талаба Ухан шаҳрида икки йил давомида таҳсил олмоқда. Ҳозирги вақтда 11 миллион киши истиқомат қиладиган шаҳар ёпилган.

“Шаҳарда ваҳима кузатилмоқда, бироқ ҳамма қўрқмасдан бир-бирига ёрдам бермоқда”, - деб таъкидлади Элбобоев Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Абдурахим Элбобоев
Абдурахим Элбобоев

Ҳозирги вақтда унинг олийгоҳида қишки таътил, аммо ўқиш қачон бошланиши номаълум.

“Шаҳарда 31 январга қадар карантин эълон қилинган. Шаҳарга ҳеч ким чиқмаяпти. Уй яқинидаги дўконга бориляпти. Озиқ-овқат нархлари сезиларли даражада - тахминан икки бараварга кўтарилди”, - дейди талаба.

Элбобоев касаллик тарқалишига қарамасдан, у Хитойда ўқишни давом эттириш ниятда эканлигини маълум қилди.

“Ота-онам хавотир олишмоқда, вазият барқарорлашганда уйга қайтиб келишимни исташяпти. Мен февралда Ўзбекистонга бормоқчиман, бироқ семестр бошланганда, ўқишни давом эттириш учун Хитойга қайтиб келаман”, - деб қўшимча қилди талаба.

Абдурахим Элбобоев
Абдурахим Элбобоев

Декабр якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди. Беморларнинг сони тез фурсатда ошмоқда. Расмий маълумотларга кўра, бу вирус билан касаланиш ҳолати 600 кишида аниқланди, 17 киши вафот этди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (112)

Асосий мавзулар