10:24 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
546931

2018-2019 йиллар давомида  аҳолига электр энергияси учун - 545 млрд., табиий газ учун - 430,8 млрд. сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган.

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Фойдаланилмаган энергия ресурслари учун асоссиз қарздорликлар белгилангани бўйича Республикада жами 146 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Республика МИБ ходими АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ директорининг биринчи ўринбосари Хасан Кабирджановнинг таъкидлашича, асосcиз қарздорликнинг келиб чиқиши Бюро органларининг ташкил этилиши билан боғлиқ эмас, бу ҳолатлар Бюро фаолияти даврида кўпроқ юзага чиқди.

Асоссиз қарздорликнинг юзага келиши сабаби эса, муқаддам истеъмолчи корхоналар томонидан узатилган ресурсларнинг истеъмолчиларга йиллар давомида ҳисобланиб келиниши оқибатида юзага келган.

Жумладан, истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган қарздорликни хатловдан ўтказиш бўйича ҳукумат топшириғига асосан МИБ томонидан керакли чора-тадбирлар кўрилган.

2018-2019 йил давомида  429 минг нафардан ортиқ истеъмолчиларга фойдаланилмаган электр энергияси учун 545 млрд сўм, табиий газ бўйича 212 минг нафар истеъмолчиларга 430,8 млрд. сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланган. Ушбу нореал қарздорлик электрон дастурдаги истеъмолчиларнинг ҳисоб варағидан чиқарилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари таъминланган.

Бундан ташқари 309 минг нафар истеъмолчиларнинг ҳисоб варағига ортиқча истеъмол ҳажми киритилиши оқибатида 325,3 млрд сўм,  34,8 мингдан ортиқ ҳолатда бир истеъмолчига икки ёки ундан ортиқ ҳисоб-рақамлари очилиши ва қарздорлик ҳисобланиши сабабли 34,3 млрд. сўм нореал қарздорлик аниқланган.

Шунингдек, бузилган хонадонларнинг 34,2 мингдан ортиғида истеъмол ҳажми ҳисобланиши орқали 30,1 млрд. сўм, яшаш уйида мавжуд бўлмаган 25,6 минг истеъмолчиларга 107,1 млрд. сўм асоссиз қарздорлик ёзилган.

Яна бошқа ҳолатларда 24,5 минг нафар истеъмолчиларга 40,6 млрд. сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланган.

Фойдаланилмаган энергия ресурслари учун белгиланган асоссиз қарздорлик ҳисобланиши ҳолатлари бўйича жами 146 та жиноят иши қўзғатилган. Анжуманда қайд этилишича, Бюро томонидан асоссиз қарздорликларни хатловдан ўтказиш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда.

Асосий мавзулар