22:17 19 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
956 0 0

Хитойда 25 январь куни коронавирус тарқалиши сабабли 1,2 млрд киши истиқомат қиладиган ҳудудларда энг юқори даражадаги фавқулодда вазият жорий этилган.

ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Хитойда бўлиб турган ёки ушбу давлатга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 25 январь куни коронавирус тарқалиши сабабли Хитой ҳукумати мамлакатнинг 1,2 миллиард киши истиқомат қиладиган 25 та провинцияси, марказга бўйсунадиган шаҳарлари ва махсус маъмурий ҳудудларида соғлиқни сақлаш бўйича энг юқори даражадаги фавқулодда вазиятни жорий этган.

Хубэй провинциясининг 15 дан ортиқ шаҳарларида махсус карантин чоралари жорий этилган: транспорт вақтинча тўхтатилган, вокзаллар ва аэропортлар ишламаяпти.

Пекин шаҳрида 30 дан ортиқ киши ушбу касалликни юқтирган бўлиб, у ерда аксар диққатга сазовор жойлар, театрлар, музейлар, шу жумладан Тақиқланган шаҳар ёпилган.

Элчихона Хитойда бўлиб турган ёки мамлакатга туризм ва бошқа мақсадлар учун ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига барча хавф-хатарларни инобатга олиш ва барча эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилган.

“Элчихона январь ойида Ухандан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишни қатъий тавсия қилади”, - дейилади ТИВ хабарида.

Идора Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатнинг Пекин шаҳридаги элчихонасига (тел.: +86 135-1102-4242 Бобур Яҳёев, +86 139 1175-4476 Шуҳрат Умиров) ҳамда Шанхай шаҳридаги бош консулхонасига (тел.:+86 131-2255-5772, Азиз Улуғбеков) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Асосий мавзулар