06:21 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)
83011

ТИВ январ ойида Ухандан қайтган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қўнғироқ қилиб боғланишни тавсия қилди.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Хитойда бўлиб турган ёки ушбу давлатга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига баёнот билан чиқди.

“Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, Иммиграция бошқармаси берган дастлабки маълумотларга кўра ҳозирда Хубей провинсиясида 166 нафар Ўзбекистон фуқароси доимий асосда яшаши, январ ойида провинсияга 14 та ватандошимиз ташриф буюрган.

2020-йил 26-январ куни Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ухан шаҳри ва унга яқин жойлашган Хубей провинсиясининг бошқа шаҳарларида истиқомат қилувчиларнинг карантин ҳудудидан чиқиб кетишларига йўл қўймаслик бўйича чораларни кучайтирган. Расмий идоралар вирусни юқтирганлар, айниқса у ерда бўлиб турган хорижий фуқаролар профилактикасига катта эътибор қаратмоқда.

Элчихона Хитойнинг тегишли ҳукумат идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди, ҳамюртларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бормоқда, хусусан ижтимоий тармоқларга аҳолини саросимага солувчи миш-мишларни рад этувчи видеоматериалларни ҳамда зарурий эҳтиёт чораларини кўриш бўйича эслатмаларни жойлаштирмоқда.

Элчихона январ ойида Ухандан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишни қатъий тавсия қилади.

Ҳозирда Хитой томони Ухан шаҳридан чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишга қўйилган таъқиқни бекор қилгани йўқ.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяев), +86 139 1175-4476 (Шухрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Азиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади", - дейилган баёнотда.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)

Асосий мавзулар