10:38 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
880 0 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалганлиги хабарни асоссиз эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалганлиги, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида бемор мазкур касалликдан вафот этганлиги ҳамда бир гуруҳ беморларнинг ушбу вирус аломатлари билан даволанаётганлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

Хитойдаги вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йил январь ойидан бошлаб, республика чегара божхоналаридан ўтган фуқаролар санитария назорат пунктлари орқали тиббий назорат кучайтирилган ҳолда ўтказилмоқда. Вилоят даволаш профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг коронавирус, грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича хушёрлиги оширилган. Грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморларнинг Хитой ҳудудида бўлганлиги тўғрисида суриштирувлар амалга оширилиб, уларда касалликлар аниқланганда тезкор равишда ётқизиш учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус ўринлар ташкил этилган. Айни пайтда ушбу касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган.

Ўзбекистон ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аэропорт, вокзал ва автомобил чегара божхона постларида мавжуд санитария назорат постлари кучайтирилган режимда фаолият кўрсатмоқда. Тиббиёт муассасаларида ушбу касалликларни барвақт аниқлаш, уларни алоҳидалаб даволаш учун барча шароитлар мавжуд.

Шунингдек, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан мавсум жараёнида шаҳар ва туман даволаш профилактика муассасаларига грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморлар тўғрисида маълумотлар олиниб, таҳлил этиб борилмоқда. Аҳоли ўртасида мавсумий юқумли касалликка чалинганларнинг барчаси назоратга олинган ва тегишли даво чоралари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда вилоят аҳолисининг хотиржамлигини таъминлаш учун тегишли санитария тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

"Айни пайтда Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлиб, аҳолининг хавотир олишига ҳеч қандай сабаб йўқ”, - дейилган хабарда.

Коронавирус тарқалиши

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.

Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди. Беморларнинг сони тез фурсатда ошмоқда.

Япония, Жанубий Корея, Канада, Таиланд, Вьетнам, Сингапур, Тайван, Гонконг, Макао, Непал, Австралия, Малайзия, Франция ва АҚШда ҳам бу вирус аниқланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 2744 киши касалланган бўлиб, 80 киши вафот этди.   

 

 

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар