01:33 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
342 0 0

Ўзбекистон Пенсия жамғармаси мутахассислари пенсия тизими қачон рақамлаштирилиши ҳақида ҳикоя қилиб беришди.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Ўзбекистонда пенсия тизими қачон рақамлаштирилиши ҳақида бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Пенсия жамғармаси мутахассислари жавоб беришди. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Маълумки, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида Ўзбекистон рақамли иқтисодиётга ўтаётганинини ва яқин келажакда фуқаро пенсия жамғармасига фақат паспорт билан келиб, у ерда пенсия расмийлаштириши мумкин бўлади, деган эди. 

Бугун ушбу мавзудаги саволларга Ўзбекистон Пенсия жамғармаси мутахассислари жавоб беришди. 

Уларнинг айтишига қараганда, Ўзбекистон Пенсия жамғармасида 2012 йилдан буён дастурий мажмуа мавжуд ва у вазирлик ҳамда идоралар билан интеграция қилинган. 

Шунингдек, Пенсия жамғармаси фуқаролар тўлаётган солиқлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлган Солиқ қўмитаси билан ҳам интеграция қилишга тайёр эканини билдирди.  

Лекин асосий муаммо бу архивлар ва 2000 йилдан олдинги ёзувлардир. "Афсуски бугунги кунда архивлар қай аҳволда эканини ўзингиз биласиз" , - деди жамғарма ходими. Шунингдек, айрим идоралар ҳужжатлари ёнғин ёки сув тошиши оқибатида яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳам қайд этилди.

Бугунги кунда, меҳнат дафтарчаси - фуқаронинг иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат. Лекин меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни пенсия тайинлаш комиссияси баҳолайди. Зарур холларда шубхали ёзувлар жойига чиқиб ўрганиши ёки корхоналарда қўшимча ёзувлар талаб қилиши мумкин.

Нафақа миқдори баҳаоланганидан сўнг. Комиссия томонидан ҳисобга олинмаган давр буйича қўйшимча ҳужжатлар тақдим этиши ёки маъмурий судга мурожаат қилиши мумкин.

Жамғарма мутахассислари айтишига қараганда, улар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар янги пенсия тизими концепциясини ишлаб чиқишмоқда. Концепцияда МДҲ, Европа ва Осиё давлатларининг энг илғор тажрибалари ҳисобга олинади. Концепция тайёр бўлганидан сўнг у норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига жойлаштирилади. 

 

 

Асосий мавзулар