00:24 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
668 0 0

Бир неча йил пенсия тўловларини тўлаб келиб, лекин нафақага чиққанидан сўнг бир йил ёки қисқа вақт ичида вафот этса, унинг нафақаси нима бўлади?

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Ўзбекистонда бир неча йил пенсия тўловларини тўлаб келиб, лекин нафақага чиққанидан сўнг бир йил ёки қисқа вақт ичида вафот этса, унинг нафақаси нима бўлади, - деган саволга Пенсия жамғармаси мутахассислари қуйидагича жавоб беришди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, пенсия тўловлари фақат ҳаёт даври учун тўланади. Вафот этган фуқароларнинг яқинларига меърос тариқасида ўтмайди, - деди мутахассис.

Лекин вафот этган фуқаролар яқинлари унинг дафн нафақасини ва ҳаётлик даврида олинмай қолган пенсия тўловини олишлари мумкин.

Ундан ташқари бугунги кунда марҳумнинг тирик қолган турмуш ўртоғининг нафақаси кам миқдорда бўлса, унинг нафақа тури ўзгартирилиши мумкин. Масалан, ёшига доир пенсиядан воз кечиб, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиши мумкин.   

Шунингдек, Пенсия жамғармаси мутахассислари Ўзбекистон бу борада етакчи хорижий давлатлар тажрибасини ўргангаётганини хабар қилишди.

Маълумот учун, айрим Европа давлатларида фуқаро вафот этганидан сўнг нафақасининг қолган қисми унинг яқинларига меърос сифатида ўтиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Пенсия жамғармаси 2020 йилнинг 1 апрелига қадар, етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўз ичига олган, янги пенсия жамғармаси концепциясини ишлаб чиқишлари керак. Концепция муҳокама учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойлаштирилади. 

Асосий мавзулар