Ўзбекистонда қанча маҳкум пенсия олаётгани маълум бўлди  

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЗаключенный исправительной колонии во время работы
Заключенный исправительной колонии во время работы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳкумлар пенсияси исталган банкнинг пластик картасига ўтказилиши мумкин - пенсия тизимининг янги концепцияси.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда неча нафар маҳкумлар пенсия олаётгани маълум бўлди, Sputnik мухбири хабарига асосан. 

- Бугунги кунда 68 нафар маҳкум этилган фуқаролар пенсияларини олиб туришибди, - деди Пенсия жамғармаси мутахассислари матбуот анжуманида.

Шунингдек жамғарма вакиллари Ўзбекистон янги Пенсия тизими концепциясида маҳумларга пенсия беришнинг янги тизими ишлаб чиқилгани ҳақида ҳам ҳикоя қилиб берди. 

Колония маъмурияти колония жойлашган ҳудуддаги пенсия жамғармасига талабнома беради. Унга маҳкум исми шарифи ва пенсия тури кўрсатилган рўйхат илова қилинади.

Задумчивая женщина - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пенсия тизими қачон рақамлаштирилади?

Шундан сўнг пенсия жамғармаси ушбу манзил колниясининг махсус очилган пенсия ҳисоб рақамига ўтказиб беради. Кейинчалик пенсия Ички ишлар томонидан маҳкумнинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказиб берилади ёки нақд пул сифатида тарқатилади.

Хабарингиз бор маҳкумлар меҳнатга ҳам жалб этилади, шу сабаб уларда алоҳида ҳисоб рақами мавжуд. Пенсиялар ҳам ушбу ҳисоб рақамида жамланади. Маҳкумлар ўз хоҳишларига кўра пулларини исталган банкнинг пластик караталарига ҳам ўтказишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 апрелига қадар янги пенсия тизими концепциясини ишлаб чиқилмоқда. Концепцияда МДҲ, Европа ва Осиё давлатларининг энг илғор тажрибалари ҳисобга олинади. Концепция тайёр бўлганидан сўнг у норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига жойлаштирилади. 

 

Янгиликлар лентаси
0