22:41 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
633620

Гулнора Каримова уйининг умумий майдони 70 минг квадрат метрни ташкил этади. Унда боғ ва ҳовуз бор.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Британия ОАВлари Гулнора Каримованинг шу кунгача номаълум бўлган кўчмас мулклари рўйхатини эълон қилди, деб ёзади The Times.

Нашр ёзишича, Каримова 1912 йилда қурилган Gorse Hill Manor мулкига эгалик қилади, уни 2010 йилда 23,5 миллион долларга сотиб олган. Бугунги кунда унинг нархи 39 миллион долларни ташкил этади. "Кўчмас мулкнинг умумий майдони 70 минг квадрат метрни ташкил этади. Шунингдек, унда боғ ва ҳовуз мавжуд", дейилади хабарда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Uzbeknewsbest (@uzbekistanwithloveeee)

ОАВ хабарларига кўра, Каримова яна иккита хонадонга эга, уларнинг нархи 10,4 миллион ва 2,6 миллион долларга баҳоланмоқда. Сэр Брюс Форсайт ва Бруней султони Каримованинг қўшнилари ҳисобланади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Uzbeknewsbest (@uzbekistanwithloveeee)

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил августида Каримова товламачилик ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланди, 2017 йил 18 декабрда яна бир ҳолат бўйича айбланиб, унга 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш чораси кўрилган.

2019 йил август ойида Бош прокуратура биринчи президентнинг қизига нисбатан янги давлат маблағларини талон-тарож қилиш ва мамлакат манфаатларига зид битимлар тузиш юзасидан жиноий ишларни қўзғатди. 2019 йил декабрь ойида ишлардан бирининг тергови якунлангани эълон қилинди.

Хусусан, Каримова 165 миллион доллар ва 85 миллиард сўмдан (9 миллион доллар) кўпроқ зарар етказганликда айбланмоқда. 6 январь куни Бош прокуратуранинг билдиришича, Каримовага қарши давлат бюджетидан пул ундириш ва ўзлаштириш бўйича бошқа жиноий иш тергови якунланган.

Асосий мавзулар